Санкт-Петербургнинг Виборгский туманида ўзбекистонлик эркак чет эл фуқаросини пичоқлаб ўлдирди, кейин ўзини жароҳатлади.
30 июль куни Симонов кўчасидаги 7-уй ҳовлисида тўсатдан келиб чиққан жанжал оқибатида 25 ёшли Ўзбекистон фуқароси 20 ёшли қизга пичоқ билан бир неча марта уриб жароҳат етказган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Шундан сўнг йигит пичоқни аввал елкасига, сўнг кўкрагига тиқиб олган. У оғир аҳволда 3-шаҳар касалхонасига ётқизилган. Қотиллик юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)