Эронда муссон ёмғирлари дарёларнинг ўзанидан чиқиши ва тошқинларга сабаб бўлди, 69 киши табиий офат қурбони бўлди, деб хабар берди Tasnim агентлиги Эрон инқирозларни бошқариш ташкилотига таяниб.
Хабарга кўра, яна 45 киши бедарак йўқолган, улардан уч нафари Ироқ фуқароси. Қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда, қурбонлар сони ортиши мумкин.
Қайд этилишича, муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари оқибатида Эроннинг 31 провинциясидан 20 тасида 111 шаҳар ва 310 та қишлоқ жабр кўрган.
Июнь ойи охирида Афғонистонда сел ва тошқинлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 400 дан ортиқ уй қисман ёки тўлиқ вайрон бўлган эди.
Шунингдек, 21 июндан 22 июнга ўтар кечаси Афғонистон шарқида кучли зилзила содир бўлиб, 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлган эди. Пактика вилоятидаги Гаян, Бармала, Зирук ва Нака туманлари энг кўп жабр кўрди. Баъзи қишлоқлар бутунлай вайрон бўлган.
Изоҳ (0)