• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бугунгиси аввалгисидан тубдан фарқ қилади». Расмий ташриф билан Тошкентда бўлган «Толибон» ўзбек жамоатчилигида қандай таассурот қолдирди? (видео)

    Афғонистон ҳокимиятига 2021 йилнинг август ойида «Толибон»нинг келиши бутун дунё ҳамжамиятида хавотир уйғотди. Хусусан, Афғонистонга қўшни давлатларда ҳам янги ҳукуматга ишончсизлик бор эди. Аммо Ўзбекистон мазкур жараёнда Афғонистоннинг янги ҳукуматига ишонч билдириб, қўшничилик алоқаларини яхшилашга ҳаракат қилди. Хўш, бугун ҳар икки давлат ўртасидаги қўшничилик алоқалари қандай? Кўзланган мақсадларга эришилаяптими?

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Дарё» бу ҳақда фикр билдирганларга қулоқ тутди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов YouTube'даги «АзонТВ» каналига берган интервьюсида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш зарурлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, мамлакатдаги вазиятнинг яхшиланиши кўплаб давлатлар учун манфаатли.

    «Афғонистондаги вазиятни табиий барқарорлаштириш учун Покистон, Эрон ёки бошқа қўшни давлатлар қилмаётган катта ташаббусларни бугун дунё ҳамжамиятига олиб чиқаётган давлат бу — Ўзбекистон. Масалан, Хитой Толибоннинг тезроқ тан олинишини хоҳлайди. Ёки Покистон ҳам. Минтақада Ўзбекистон ҳам шуни хоҳлайди. Сабаби Ўзбекистон Афғонистонда ижтимоий портлаш бўлишидан, этник урушлар яна қайта давом этишидан манфаатдор эмас. Чунки Афғонистондаги тўртинчи йирик миллат бу — ўзбеклар. У ерда камида 5-6 миллион нафар ўзбеклар яшайди. Глобаллашган дунёда ўша этник ўзбекларга жабр-зулм бўлса, бу Ўзбекистондаги сиёсий муҳитга жиддий таъсир қилади.

    Камолиддин Раббимов.

    Камолиддин Раббимов.
    Фото: Видеодан кадр

    Ўзбекистоннинг хавотирлари ўринли. Чунки 40 йилда Афғонистон тарихида биринчи марта битта сиёсий куч бутун бир Афғонистон ҳудудини қўлга киритди. Агар мабодо қайтадан фуқаролик уруши бошланса, ‘Толибон’ ҳокимиятдан йиқилади. Лекин у сиёсий куч сифатида йўқолмайди. Ўзбекистоннинг иккита нуқтаси бор. Биринчидан, ‘Толибон’ ҳаракатининг ижтимоий тафаккурини босқичма-босқич ўзгартириб бориб, нормал сиёсий кучга айлантириш. Иккинчиси, ‘Толиблар’ қўл остида Афғонистондаги ижтимоий барқаророликни ушлаб қолиш. Чунки 38 миллион киши яшайдиган Афғонистонда қайтадан фуқаролик уруши бошланса, Ўзбекистоннинг йирик лойиҳалари тўхтаб қолади», — деди сиёсатшунос.

    «Толибон» бугун нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё давлатлари билан самимий бўлишга ҳаракат қилмоқда. Дунё ҳамжамиятига берган ваъдаларини бажариш устида ишламоқда. Жумладан, 25—26 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро анжуманда «Толибон» делегацияси ҳам иштирок этди. Делегация аъзолари Афғонистон ҳукуматининг келажакдаги режалари, мамлакатни ривожлантириш бўйича қилаётган ишлари ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Анжуманни кузатган Роббимовнинг таъкидлашича, бугунги «Толибон» аввалгисидан мутлақо фарқ қилади.

    «Биринчи ‘Толибон’ телевизорга уруш очган эди. Кимни уйида телевизор бўлса, уни синдириш уларнинг урф-одати эди. Бугунгиси концептуал бошқа ‘Толибон’. Биринчи ‘Толибон’ учун глобализм, солиҳликка эришиш учун замонавийлик билан курашиш ва уни тўлиқ инкор қилиш сиёсий ақида эди. Бугунги ‘Толибонъда ундай эмас. ‘Толибонънинг ичкарисида зиддият жуда ҳам кучли. Бугунги ‘Толибон’ телевизор, интернет, модернизм билан курашмаяпти. Аслида бу жуда катта фарқ. ‘Толибонънинг мутлақ аксарияти ақл-заковат билан ўйлаб кўриб ‘бу нарсалар билан курашишнинг истиқболи мавжуд эмас. Агар биз исломий амирлик қурмоқчи бўлсак, биз жамиятнинг исломга қарши бўмаган нормал эътироз ва эҳтиёжларини инобатга олишимиз керак’, деяпти», — дейди сиёсатшунос.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Тошкентда ўтказилган Афғонистон масаласига оид анжуманда ўзбекистонлик журналистлар ҳам иштирок этди. «Толибон» ҳақида ўқиган ва эшитган ўзбек журналистлари унинг раҳбарияти билан жонли мулоқотда бўлганда қандай хулосаларга келди? Ўз саволларига жавоб ола олдими? Тадбирда қатнашган журналист Гулноза Ҳусанова бу ҳақда ўз фикрларини билдирди.

    «Афғонистоннинг муваққат ҳукуматини дунё ҳамжамияти ҳали тан олмади. Лекин шундай бўлса-да, 26 июль куни ‘Толибон’  ҳукумати турли мамлакатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари билан бир стол атрофида ўтириб, мулоқот қилди. Журналист сифатида ‘Толибон’ вакилларини диққат билан кузатдим. Ўзи ҳамманинг эътибори уларда бўлди. Кўпчилик биринчи марта ҳақиқий ‘Толибон’ вакилларини кўриб тургани учун улар билан расмга тушди, гаплашишга ҳаракат қилди. Улар очиқ, интервью сўрасак, йўқ дейишмади. Делегация раҳбари Амир Хон Муттақий матбуот анжуманида мен каби бир неча журналистларнинг саволларига жавоб берди. Мен ундан ‘музлатилган пуллар’ ҳақида сўрадим. Умуман, ўзим Афғонистон активлари қайтарилиши тарафдориман. Чунки, афғон халқи гуманитар инқирозни бошидан кечиряпти. Бу пуллар ҳарбий мақсадлар учун эмас, инфратузилма лойиҳаларини бошлаш учун керак, деб ҳисоблайман. Тошкент анжуманида  шулар ҳақида ҳам гаплашиб олинди.

    Гулноза Ҳусанова.

    Гулноза Ҳусанова.
    Фото: Telegram

    Дунё Афғонистоннинг янги ҳукуматини тан олармикин, деган савол ҳаммани қизиқтиради. Бунинг учун ‘Толибон’ қатор мажбуриятларни бажариши керак. Муттақий анжуманда ҳаммани ‘биз бажаряпмиз’, деб ишонтиришга ҳаракат қилди. ‘Биз инклюзив ҳукумат ташкил қиляпмиз, коррупцияни 100 фоиз йўқодик, аёллар ишлаяпти, ишламай уйда ўтирганларига пул беряпмиз, қочиб кетганлар қайтиб келяпти, Афғонистон терорчилар билан алоқаларни узди. Биз томондан қўшнилар ва дунёга таҳдид бўлмаслигини 100 фоиз кафолатлаймиз’, деган ваъдаларни берилди. Ваъда бу шунчаки оғзаки ваъда, агар амалда иш бўлмаса, дунё давлатлари янги ҳукуматни тан олиши амримаҳол. ‘Ал-жазира’ телеканали мухбири Муттақийдан аёллар ҳуқуқлари бўйича сўраганида, вакил унинг саволини жавобсиз қолдирди. Шахсан мен ‘Толибонъга ишонмайман. Аммо, бу анжуманнинг Тошкентда ўтказилгани жуда муҳим. Президент Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатида айтганидек, Амударёнинг нариги томонида яшаётган қўшни Афғонистон тинч бўлмаса, минтақанинг ўзаро боғлиқлиги, иқтисодий барқарорлиги ҳақида гапиришнинг хожати йўқ, деб ўйлайман», — дейди журналист.

    «Дарё» мавзу доирасидаги фикрларни ўрганишда давом этади.

    01.08.2022, 18:40   Изоҳ (0)   44631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда уч киши бир кишини дубинка билан ургани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ вазиятни изоҳлади

    01.08.2022, 18:29

    Давлат грантида ўқиган талабаларга камида 3 йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти – вазирлик

    01.08.2022, 18:25

    Тошкентнинг икки туманида коммунал тўлов пулларини ўзлаштирган ширкатлар аниқланди

    01.08.2022, 18:10

    Ўзбекистон Туркиядан асосан қандай турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиши маълум бўлди

    01.08.2022, 17:43

    Фарғона делегациясининг Германия ва Австрияга ташрифи давомида 238,9 млн долларлик шартномалар имзоланди

    01.08.2022, 17:32

    Россияда 11 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарлангани бўйича қўшимча маълумот берилди

    01.08.2022, 17:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лаутаро Мартинес: “Кимдир “Интер”да қолишни истамаса — хайр”

    Спорт | 1 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:34

    Ҳаж-2025 мавсумида 8 нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди

    Ўзбекистон | 1 июл, 12:12

    Муаллифлик қўшиғи битирувчилар мадҳиясига айланган хонанда Равшан Собиров 50 ёшда

    Маданият | 1 июл, 11:59

    Илон Маск янги партия тузиш билан таҳдид қилди. Трамп жавоб қайтарди

    Дунё | 1 июл, 11:55

    “Ҳар ерни қилма орзу” — Голливуд юлдузлари кино олами ва машҳурлик ортидаги разилликлар ҳақида

    Кино | 1 июл, 11:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.