Россиянинг Волгоград вилояти Биковский туманида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берилганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, 2022 йил 28 июль куни Волгоград вилояти Биковский туманидаги «Победа» фермер хўжалигида қонуний ишлаб келаётган фуқароларнинг соғлиғи ёмонлашгач, тез ёрдам чақирилиб, шифохонага олиб борилган.
Овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилиб, улар шифохонага ётқизилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Волгоград вилоятидаги вакилига шифокорларнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда фуқаролар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва соғлиғи тиклангач, шифохонадан жавоб берилади.
Изоҳ (0)