Ижтимоий тармоқларда давлат грантида таҳсил олган талабалар учун мутахассислиги бўйича камида уч йил ишлаб бериш мажбуриятини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар тарқалди.
«Дарё» мухбири Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан боғланиб, мазкур масала юзасидан изоҳ олди. Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, масъулларнинг бундай ҳужжатдан хабари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2005/2006-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш амалиёти жорий этилган.
Изоҳ (0)