Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 25—30 июль кунлари ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли шартномалар имзолаш мақсадида Германия ва Австрияда бўлиб қайтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти делегациясининг Германия ва Австрияга ташрифи давомида умумий қиймати 238,9 миллион доллар бўлган 8 та инвестиция ва экспорт шартномалари имзоланган.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари ҳамда йирик тадбиркорлар Германиянинг Франкфурт, Ньюрнберг, шунингдек, Австриянинг Михельдорф шаҳарларида молия институтлари, тиббиёт, саноат ва қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ давлат идоралари ва компаниялари билан учрашувлар ўтказган.
Ташриф давомида 30 дан ортиқ компаниялар билан музокаралар бўлиб ўтган ва 232 миллион долларлик 4 та инвестиция, 6,9 миллион долларлик 3 та экспорт шартномаси, 1 та ҳамкорлик келишуви имзоланган.
Изоҳ (0)