Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов Польшанинг Wyższa Szkoła Gospodarki w Bydgoszczy Bidgosh Иқтисодиёт университети делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Учрашувда Фарғона вилояти ва Бидгош Иқтисодиёт университети ўртасида олий таълим ва фан, шунингдек, давлат хизматчилари малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Университет халқаро лойиҳалар бўйича декани, Шарқий ҳамкорлик маркази директори Магдалена Бергманн Бидгош ва Польшанинг яна 7 та шаҳарда филиаллари жойлашган нуфузли ОТМ ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Фарғонада хусусий университет очиш ва давлат ташкилотлари ходимлари малакасини ошириш курсларини ташкил этиш таклифини билдирди.
Янги университетда дастлаб иқтисодиёт йўналишида бакалаврлар тайёрланиши, кейинчалик ижтимоий йўналишлар ҳам қўшилиши режалаштирилаётгани қайд этилди.
Изоҳ (0)