Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида турли сархуш қилувчи дориларни истеъмол қилаётган инсонлар бор. Уларнинг орасида айниқса ёшлар сезиларли даражада кўпайган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аслида психотроп дорилар шифокор тавсиясига кўра, неврология, тутқаноқ, онкология, кучли оғриққа қарши ва офтальмологлар томонидан кўз касалликларини аниқлашда ишлатилади. Уларнинг савдоси қонун асосида назорат қилинади ва дорихоналарда ушбу дорилар шифокор рецепти асосида сотилиши шарт.
«Дарё» Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда психотроп дори воситалари савдоси билан боғлиқ ҳолатларни ўрганди.
Психотроп дориларни ноқонуний равишда сақлаш ва сотишга қарши курашишга қаратилган махсус профилактик тадбир давомида, Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Дилрабо исмли шахснинг уйидан 8490 дона «Регапен», 3 дона «Селофен» ва 113 дона «Тропикомид» психотроп дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Видеонинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)