Уругвай, Аргентина, Чили ва Парагвай футбол бўйича 2030 йилги Жаҳон Чемпионатини биргаликда ўтказиш учун ариза топширади.
Бу ҳақида Уругвай футбол ассоциацияси маълум қилди. 2 август куни Жанубий Америка вакиллари ФИФАга расмий аризани тақдим этади.
Бу йўлда уларга Испания ва Португалиянинг биргаликдаги аризаси рақобатчи бўлади.
Қайд этиш керак, илк Жаҳон Чемпионати 1930 йилда Уругвайда бўлиб ўтган, Аргентина 1978 йил, Чили 1962 йилда мундиалга мезбонлик қилган. Парагвай ҳали мусобақа ўйинларини ўзида ўтказмаган.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ—2022 мусобақасида Қатарда бўлиб ўтади. 2026 йилги мундиалга эса АҚШ, Канада ва Мексика биргаликда мезбонлик қилади.
Изоҳ (0)