«Шаржа» клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.
26 ёшли футболчи Истанбулнинг «Фотиҳ Карагюмрюк» жамоаси сафига бориб қўшилди. Турк клуби футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олган, бироқ келишувнинг молиявий тафсилотлари маълум эмас.
Аввалроқ «Шаржа» Шукуров жамоадан кетишини маълум қилганди.
«Фотиҳ Карагюмрюк» жамоасига италиялик мутахассис Андреа Пирло мураббийлик қилади. Клуб 2021/22 йилги мавсумни 8-ўринда якунлаганди.
Шукуров 2017 йилдан буён шаржаликлар сафида тўп суриб келаётганди. Унга қадар Отабек «Машъал», «Бухоро» ва «Бунёдкор» жамоалари либосини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)