Криштиану Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин.
26 июль куни португалиялик ҳужумчи агенти Жорже Мендеш билан биргаликда ўз келажагини муҳокама қилиш учун инглиз клуби базасига ташриф буюрди. Манкунианликлар бош мураббийи португалияликни жамоани тарк этмасликка кўндиришни истаганди.
Бироқ The Times’нинг хабар беришича, клуб футболчини ишонтира олмаган. Роналду музокараларда ўз позициясида қатъий туриб олган. У янги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этмоқчи.
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчининг клубни тарк этиш ҳақидаги илтимосига хайрихоҳлик билдирди ва унинг вакилларига Европа топ-кублари вариантларини кўриб чиқишга рухсат берди.
Шу билан бирга «қизил иблислар» ҳамон футболчи клубда қолиб, тен Ҳаг қўл остида жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланишига умид қилмоқда.
Аввалроқ Роналдунинг агенти Жорже Мендеш «Манчестер Юнайтед» раҳбариятидан мижози билан янги шартнома имзолашни ва кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этиши учун уни бошқа клубга ижарага бериб юборишни сўрагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)