Профессионал бокснинг биринчи енгил вазн тоифасида (58,9 кг) фаолият олиб бораётган Элнур Абдураимов (9-0, 8КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 июль тонгида ўтказади.
АҚШнинг Калифорния штатида Golden Boy промоутерлик компанияси томонидан ўтказиладиган бокс оқшомида Абдураимовга мексикалик Леонел Морено (11-1-1, 9КО) рақиблик қилади. 10 раундга мўлжалланган баҳс IBF Шимолий Америка минтақавий чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.
Элнур сўнгги жангини 8 май куни кубалик Мануэль Корреага қарши ўтказиб, иккинчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Морено эса 28 май куни мексикалик Арамис Солисни мағлуб этган.
Изоҳ (0)