Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди.
Унда федерация ижроқўмининг янги таркиби тасдиқланди. Унга кўра, Азиз Рустамбоев федерациянинг раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Аҳрор Ҳайдаров раиснинг биринчи ўринбосари вазифасига сайланган.
Ўзбекистон поло федерацияси 2020 йилнинг 26 февраль куни ташкил қилинган. Бунга қадар Баҳром Ғозиев федерация раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)