Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жангдаги рақиби маълум бўлди.
6 август куни АҚШнинг Техас штатида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида Бектемирга босниялик Сладан Янянин (32-11, 24 КО) рақиблик қилади.
Янянин проф боксда 43 жанг ўтказган бўлиб уларнинг 32 тасида ғалаба қозонган, 11 марта мағлубиятга учраган, 24 та жангда муддатидан олдин ғалаба қозонган.
Бектемир эса профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида ғалаба қозонган ва биттасида мағлуб бўлган.
Мелиқўзиев сўнгги жангини март ойида перулик Дэвид Сегаррага қарши ўтказиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)