«Пахтакор» клуби польшалик ҳужумчи Пшемислав Банашакни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Тошкентликлар Банашакни «Гурник»дан трансфер қилган. Келишувнинг молиявий тафсилотлари маълум эмас. 25 ёшли футболчи «шерлар» билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган.
Пшемислав фаолияти давомида «Челмианка» ва «Виздев» жамоалари сафида ҳам ҳаракат қилган.
Қайд этиш керак, Банашак «Пахтакор» тарихидаги илк польшалик футболчига айланади.
Аввалроқ «Пахтакор» янги бош мураббий Максим Шацких иштирокида матбуот анжумани ўтказганди.
Изоҳ (0)