«Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погба ўнг тиззасидан олган жароҳати туфайли мавсум бошини ўтказиб юборади.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, франциялик футболчи тизза менискини шикастлаб олган ва жарроҳлик столига ётиши мумкин. Бундай ҳолда тикланиш жараётни икки ой давом этади. Шу тариқа Погба сентябрь охири ёки октябрь ойи бошига қадар майдонга қайта олмайди.
Тез орада футболчи махсус ортопедик кўрикдан ўтади.
«Манчестер Юнайтед»ни эркин агент сифатида тарк этган Погба ортда қолган мавсум АПЛда 20 та ўйинда иштирок этиб, 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)