• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўғирланмаган келин», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади»: Болливуд юлдузлари Шоҳрух Хон ва Кажол партнёрлигидаги энг яхши фильмлар (видео)

    Болливуд кино оламида шундай актёр ва актрисалар борки, улар бирга иштирок этган фильмлар дунё бўйлаб машҳурликка эришган ва миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган. Шундай жуфтликлардан бири Шоҳрух Хон ва Кажол ижросидаги фильмлар томошабинлар томонидан севиб кўрилади ва суратга олинганига бир неча йил бўлишига қарамай юқори рейтингларни забт этиб келади. Қуйида жуфтлик партнёрлигидаги энг яхши фильмлар берилади.

    Фото: «Yandex.ru»

    Фото: «Yandex.ru»

    «Ўғирланмаган келин» кинофильми

    Ушбу фильмда Симран, яъни Кажол дўстлари билан саёҳатга боради ва шу вақт оралиғида унаштирилган бўлишига қарамай Раж исмли йигитни ёқтириб қолади. Йигит ҳам уни ёқтириб қолганини айтганда Симран унга отаси билан дўст бўлган инсоннинг ўғлига унаштирилганини айтади. Қиз уйга қайтганидан кейин ҳам йигитни унутмайди ва барча воқеани онасига айтиб беради. Йигит ҳам ўз севгиси учун курашади ва қиз билан учрашади. Қиз отасининг йигит билан турмуш қуришига қарши эканини билиб йигитга уни ўғирлаб кетишини айтади. Раж ролини маҳорат билан ўйнаган Шоҳрух Хон Кажолга отасининг розилигисиз у билан турмуш қурмаслиги ҳақида гапиради. Қизнинг отаси барчасидан хабар топади ва йигитни уйидан ҳайдаб юборади. Ушбу фильмнинг якунида Кажолнинг отаси қизини мажбурлаб бошқасига бермаслигини тушуниб етади ва қизининг Раж билан турмуш қуришига рози бўлади.

    «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильми

    Шоҳрух Хон ва Кажол иштирокидаги «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильмида дўстлик ва муҳаббат каби инсоний ришталар бир-бири билан алоқадор эканини билиб олиш мумкин. Фильмда Шоҳрух Хон ва Кажол коллежда бирга ўқийдиган қадрдон дўстлар ролини ижро этади. Анжели ва Раҳулнинг ҳаётига коллеж директорининг қизи, яъни Тина кириб келиши билан барчаси ўзгариб кетади. Анжели болалар каби шўх феъл-атворга эга қиз бўлади. У Тина билан танишгандан кейин Раҳулни севиб қолганини тушуниб етади. Лекин Тина ва Раҳул ўртасида тўсиқ бўлмаслик учун коллежни тарк этади. Орадан йиллар ўтиб, Тина Анжели исмли қизига васият тарзида бир вақтлар ўз севгисини қурбон қилган дугонаси ҳамда Раҳулни яраштиришни сўрайди. Фильм якунида Раҳул ва Анжели турмуш қуради.

    «Фирибгар» кинокартинаси

    Режиссёр Аббас Бурмавалланинг 1993 йилда суратга олинган «Фирибгар» кинофильмида Шоҳрух Хон ота-онаси, синглиси учун оиласининг барча бойликларини тортиб олган оиладан қасос олишга ҳаракат қилади. У бунинг учун ташқи кўриниши, исмини ўзгартиради ва отасининг бойлигини тортиб олган инсоннинг икки қизидан қасд олишга ҳаракат қилади. Оиласининг бойликларини тортиб олган инсоннинг катта қизини алдаб юради ва кейин уни ўлдиради. Қиз вафот этганидан кейин актёр унинг синглиси ролини ижро этган Кажол билан турмуш қуради. Орадан вақт ўтиб Кажол Шоҳрух Хоннинг барча жиноятларини билиб қолади ва унинг уйига боради. Шоҳрух Хон ҳам Кажолга отасининг барча жиноятларини айтиб беради.

    «Гоҳо шодлик, гоҳо ғам» фильми

    Режиссёр Каран Жоҳарнинг 2001 йилда суратга олинган «Гоҳо шодлик, гоҳо ғам» фильмида Шоҳрух Хон камбағал оиланинг қизи Кажолни ёқтириб қолади. Унинг отаси эса қизга уйланса, йигитнинг уйдан кетишини ва ундан воз кечишини айтади. Шоҳрух Хон қизга уйланади ва уйини тарк этади. Орадан бир неча йил ўтиб Шоҳрух Хоннинг укаси уни уйга, ота-онасининг олдига қайтаришга ҳаракат қилади. Фильмда унинг укаси ролини Болливуднинг таниқли актёри Ритик Рошан ижро этган. Акасининг уйига борган Ритик Рошан келинойисининг синглисини, яъни Карина Капурни яхши кўриб қолади. Фильм якунида Шоҳрух Хон ота-онасининг уйига қайтади ва кечирим сўрайди.

    «Менинг исмим Хон» кинофильми

    Бу фильмда Шоҳрух Хон ҳам, Кажол ҳам ўзгача феъл-атворга эга бўлган образларни гавдалантирган. «Менинг исмим Хон» кинокартинасида севги-муҳаббат, Ватан туйғуси ва бошқа инсон учун зарур бўлган умумбашарий туйғулар ифода этилганини кўриш мумкин. Ушбу фильм режиссёр Каран Жоҳарнинг энг муваффақиятли фильмлари қаторига киритилди, унинг умумий бюджети 12 миллион долларни ташкил қилди. Кинокартинада ҳиндистонлик мусулмон Ризвон Хон Сан-Францискога кўчиб ўтади ва укаси, келини билан бирга яшайди. Аспергер синдромидан азият чеккан Ризвон Мандирани севиб қолади. Оиласининг норозилигига қарамай, улар турмуш қуради ва биргаликда кичик бизнес бошлайди. Улар 2001 йилнинг 11 сентябрига қадар, мусулмонларга муносабат кескин ўзгарганига қадар бахтли яшайди. Мандира бу фожиадан эзилади, шу сабаб уларнинг муносабатлари бузилади. Шундан кейин Ризвон Америкага боради.

    «Каран ва Аржун» кинокартинаси

    Актёр, режиссёр Ракеш Рошан томонидан суратга олинган, 1995 йилда катта экранларга чиққан «Каран ва Аржун» кинофильмида Шоҳрух Хон ва Кажол биргаликда рол ижро этган. Жанговар ва романтик йўналишдаги ушбу фильмда Салмон Хон, Амриш Пури, Мамта Кулкарни каби Болливуд юлдузлари ҳам иштирок этган. Камбағал оилада вояга етган Шоҳрух Хона Кажолни яхши кўриб қолади, Кажолни эса мажбурлаб бошқа йигитга турмушга беришмоқчи бўлади. Шоҳрух Хон ўз севгиси йўлида кўплаб қийинчиликларга дуч келади.

    «Севишганлар» фильми

    Ҳиндистоннинг машҳур режиссёрларидан бири Роҳит Шетти томонидан 2015 йилда суратга олинган «Севишганлар» фильми Шоҳрух Хон ва Кажол иштирокидаги энг яхши фильмлардан бири ҳисобланади. Фильмда улар бир-бирига душман бўлган оиланинг фарзандлари ролини ижро этган. «Севишганлар» кинокартинасида Кажол Шоҳрух Хондан олтинларни тортиб олиш мақсадида уни алдайди, олтинларни қўлга киритгач эса Шоҳрух Хонни ёқтириб қолганини тушуниб етади, актриса ундан кечирим сўрайди. Шундан кейин актёр қизнинг отаси билан кўришишга қарор қилади ва унинг олдига боради. Қизнинг отаси уни ўлдирмоқчи бўлади, бироқ тасодифан отилган ўқ ўзини ўлдиради. Шу пайт Кажол кириб келади ва Шоҳрух Хоннинг қўлида тўппончани кўриб отасини у ўлдирган деб ўйлайди ва актёрга қарата ўқ узади. Йигит тирик қолади ва қизга барчасини тушунтирмоқчи бўлганда унга қиз бошқа шаҳарга кўчиб кетганини айтишади. Орадан бир неча йиллар ўтиб йигитнинг укаси ва қизнинг синглиси бир-бирини ёқтириб қолади. Кажол ва Шоҳрух Хона яна қайта учрашади. Фильм якунида Кажол ва Шоҳрух Хон, шу билан бирга уларнинг укаси ва синглиси ҳам турмуш қуради.

    Мавзуга доир:

    • Болливуд юлдузи Кажол иштирокидаги энг муваффақиятли фильмлар (фото)
    • Шоҳрух Хоннинг қизидан Санни Деолнинг ўғлигача: Болливуд юлдузларининг кинога кириб келаётган фарзанд ва неваралари (фото)
    • «Пуштун», «Арслон» ва Болливуд қироли Шоҳрух Хон суратга тушаётган бошқа янги фильмлар

    26.07.2022, 14:38   Изоҳ (0)   18894
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мавлуда Асалхўжаева отасини алдаб театр институтига ўқишга киргани, мактабда ўқитувчи бўлиб ишлагани ва Туркманистоннинг машҳур рок гуруҳида қўшиқ куйлагани ҳақида...

    26.07.2022, 11:18

    «Жадидлар» китоблар тўпламини нашр этиш учун бюджетдан қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди

    26.07.2022, 10:33

    «Аёлим Дилноза Кубаевага ўхшасин, аммо актриса бўлмасин». Ёш актёр Темур Кубаев машҳур опанинг укаси бўлиш масъулияти ҳақида

    26.07.2022, 09:23

    Instagram: Тошкентга кўчиб келган Лола, Шоҳруххондан «юлдузли» премьера, қўрқувини енгган Дурдона Қурбонова

    25.07.2022, 22:45

    Рол учун 25 кг озган, сочини калга олдирган: Сифатли ижод маҳсули учун ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    25.07.2022, 18:52

    «Сардор Мамадалиев рухсат сўрамай, ўз йўналишига мослаб куйлади». Қиличбек Мадалиев отасининг қўшиқларини бошқа хонандалар куйлашига муносабат билдирди (видео)

    25.07.2022, 16:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.