• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Аёлим Дилноза Кубаевага ўхшасин, аммо актриса бўлмасин». Ёш актёр Темур Кубаев машҳур опанинг укаси бўлиш масъулияти ҳақида

    Темур Кубаев таниқли актриса Дилноза Кубаеванинг укаси. У ҳам аста-секин кино оламига кириб келмоқда. Темур томошабинларга «Дайди қизнинг дафтари»даги Акмал образи билан яхши таниш. «Дарё» мухбири Наргизахон Муродова ёш актёр билан суҳбатлашиб, унинг машҳур актрисанинг укаси бўлиш масъулияти борасидаги фикрлари, шахсий ҳаётидаги режалари ҳақидаги сўзларига қулоқ тутди.

    «Санъатга кўчадан кириб келганим йўқ»

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    — Асли мутахассислигим актёрлик, айримлар ўйлагандек шунчаки қизиқиш учун рол ижро этаётганим йўқ. Илк ролимни Моҳигул Ҳамроеванинг «Дарахтлар қўшиғи» сериалида  ижро этганман. Ундан кейин «Дайди қизнинг дафтари» сериалига таклиф этишди. Сериал машҳур асар асосида суратга олингани сабаб у катта шоу-шувларга сабаб бўлди. Аммо етарлича танқид ҳам қилинди. Сериал ҳаётий бўлгани учун Дилноза опам сериалда суратга тушишимга қаршилик қилмади. Юртимизда аввалгидек кўп кинофильмлар кўп суратга олинаётгани йўқ. Шу боис киноактёрларга ҳозирча сериалдан бошқа танлов йўқ.

    «Опамга бўладиган қўнғироқларни фильтрлаймиз»

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    — Кўпчилик мени опамнинг маъмури деб билади. Тўғри, ҳамиша опамнинг ёнида бўламан, аммо маъмур эмасман. Шунчаки акаларим билан бирга опамга бўладиган қўнғироқ ва таклифларни фильтрлаймиз. Яъни опамга эркаклар қўнғироқ қилишини истамаймиз. Шу боис аввал улар билан гаплашиб, ижодий таклифларини ўрганиб чиқамиз.

    «Актрисага уйланмайман»

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    — Кейинги пайтларда опам ҳам, онам ҳам мени уйлантиришга жиддий аҳд қилган. Мусулмончиликда оила қуришга жиддий эътибор бериш кераклиги таъкидланган. Шу боис, оила қуришга шошилаётганим йўқ. Турмуш ўртоғим санъатни тушунишини истайман. Аммо унинг бу соҳада фаолият юритишини истамайман. Четдан қараганда ижодкорлар ҳаёти чиройли кўриниши мумкин. Аммо бу соҳа хатоларни кечирмайдиган бешафқат касб ҳисобланади. Опам ҳам мен ҳам шу соҳада нон топаётганимиз учун турмуш ўртоғим ҳам санъат вакиласи бўлишини истамайман. Иккита ижодкорнинг бир оила бўлиб яшаши олқишларга сабаб бўладиган ҳолат. Назаримда, икки ижодкор бор вақтини суратга олиш майдончасида ўтказишса, оила мувозанати бузилади. Аммо тақдири азал, пешанага ким ёзилганини олдиндан билолмаймиз.

    «Аёлим Дилноза Кубаевага ўхшашини истайман»

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    — Кўпчилик аёллар онамга «Қизим Дилнозага ўхшашини орзу қиламан, унинг тарбиясида нималарга эътибор беришимни тавсия қиласиз?», деб  сўрашади. Бундан, албатта, хурсанд бўламиз. Аёлим ҳам опамдек фаросатли, сабрли, матонатли ва эътиборли бўлса жон дердим. Опамнинг хотираси мустаҳкам. Ҳеч нарсани эътиборидан четда қолдирмайди. Нима истаётганимизни гапирмасимиздан аввал билади.

    Дилноза Кубаеванинг укаси бўлиш масъулияти

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан

    — Киноижодкорлар орасида менга Темур Кубаев эмас, «Фалончининг укаси» деб қарашлари катта масъулият юклайди. Шунда фалончи даражасига етгунга қадар ҳали кўп меҳнат қилишим керак экан, деб ўйлаб қоламан. Бундан ташқари, ижодкорлар бир вақтнинг ўзида ҳам опамга, ҳам менга баҳо беришади. Шу вақтгача опам ҳақида бирорта ёмон гап эшитмаганман. Опам шунча йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўсининг тўкилишини истамайман. Чунки менинг ижоддаги ва ҳаётдаги хатти-ҳаракатларим қайсидир маънода опамга ҳам таъсир этади. Одамлар Темурдан кўра, Дилноза Кубаевани анча яхши танишади.

    Мавзуга доир:

    • Дилноза Кубаеванинг укаси, Севара Назархоннинг холаваччаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек санъаткорлари (фото)
    • « ‘Осмондаги болалар-3’да суратга тушмоқчиман». Дилноза Кубаева актрисаликни тарк этиб, хонандалик қилмоқчилиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)
    • Дилноза Кубаева шахсий ҳаёти, «Телба»да ёлғон ишлатгани, тушкунлик туфайли семиргани ҳамда Шаҳзода билан муносабатлари ҳақида (видео)

    26.07.2022, 09:23   Изоҳ (0)   75852
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Тошкентга кўчиб келган Лола, Шоҳруххондан «юлдузли» премьера, қўрқувини енгган Дурдона Қурбонова

    25.07.2022, 22:45

    Рол учун 25 кг озган, сочини калга олдирган: Сифатли ижод маҳсули учун ташқи кўринишини бутунлай ўзгартирган шоу-бизнес вакиллари (фото)

    25.07.2022, 18:52

    «Сардор Мамадалиев рухсат сўрамай, ўз йўналишига мослаб куйлади». Қиличбек Мадалиев отасининг қўшиқларини бошқа хонандалар куйлашига муносабат билдирди (видео)

    25.07.2022, 16:32

    Фильм ва сериаллар учун махсус яратилган ҳамда ўша давр руҳини тўлиқ акс эттирган бежирим либослар (фото)

    25.07.2022, 15:29

    Шаҳноза Отабоева вазни сабабли 5 йил саҳнага чиқмагани, ўзига мос кийим топилмагани ва жарроҳлик операциясидан сўнг 4 ойда 35 кг вазн йўқотгани ҳақида (видео)

    25.07.2022, 13:47

    200 дан 10 минг долларгача: Юлдуз Усмонова, Муниса Ризаева ва бошқа аёл санъаткорларнинг Instagram'даги саҳифасига реклама бериш нархи қанча?

    25.07.2022, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.