• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    ERIELL: Биз талабалардан малакали мутахассисларни тайёрлаймиз

    Жорий йилнинг 26 июлига қадар И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент филиалининг 3-курс талабалари ERIELL Group объектларида ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини муваффақиятли якунлади.

    Губкин университетининг талабалари бўлажак касбнинг ўзига хос хусусиятлари билан амалда танишиш имкониятидан 2017 йилдан бери фойдаланиб келмоқда. Эътиборли жиҳати, талабалар учун ҳақиқий бурғилаш ускунасида амалиёт ўташ имкониятини берувчи бутун бошли тизим ишлаб чиқилган.

    Гап шундаки, бурғилаш жараёни амалга ошириладиган саноат участкалари хавфли ишлаб чиқариш объектлари тоифасига киради, яъни махсус тайёргарлик ва малакага эга бўлмаган шахслар объект ҳудудига киритилмайди.

    Шунинг учун Губкин университети талабаларига омад кулиб боққан деб айтиш мумкин. Ўтган йилнинг ёзида иккинчи курсдан сўнг ушбу талабалар учун компаниялар гуруҳи томонидан «Қарши» ишлаб чиқаришни таъминлаш базаси негизида ишлаб чиқариш амалиёти ташкил этилган. Машғулотлар мутахассисларни тайёрлаш учун махсус ускуналар билан жиҳозланган ва ўзининг ўқув полигонига эга ERIELL Prof Education корпоратив ўқув марказида ўтказилган.

    Бир йил аввал ўқув амалиётини муваффақиятли тамомлаган ва «бурғиловчи ёрдамчиси» ишчи касби бўйича сертификат олган иккинчи курс талабаларига бурғилаш ускунасида ишлаш имконияти тақдим этилди. ERIELL Prof Education бир қатор мутахассисликлар бўйича дарс бериш лицензиясига эга. ERIELL ўқув маркази томонидан ишчи касби бўйича амалиётчи талабаларни тайёрлаш ва имтиҳондан ўтказиш бепул амалга оширилади.

    Бундан ташқари, сўнгги йиллардаги санитария-эпидемия ҳолатининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда бурғилаш қурилмаларидаги оғир иқлим шароити, ёзда кузатилаётган юқори ҳароратларни ҳисобга олиб, талабаларни амалиётга қабул қилиш учун тиббий кўрикдан ўтиши ва ПЗР тест топшириши талаб қилинди. Компаниялар гуруҳи томонидан университет маъмурияти билан биргаликда ташкил этилган, барча босқичлардан ўтгандан кейингина амалиётчилар ўз касбини ҳақиқий шароитларда эгаллаш имкониятига эга бўлишди.

    «Бир неча йиллар давомида таълим муассасамиз ва ERIELL Group ўртасида талабалар учун амалиёт ташкил этиш ва ўтказиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Шу билан бирга, нефть ва газ қудуқларини бурғилаш йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларга қудуқларни бурғилаш, қайта ишлаш ва ўзлаштириш жараёнларини кузатиш, ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш учун ‘бурғиловчи ёрдамчиси’ ишчи касбини ўрганиш имконияти тақдим этилди. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўташи уларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш, кўникма ва тажрибаларини орттиришда қўл келмоқда, бу эса ўқув жараёни сифати ва савиясини оширишга хизмат қилмоқда», – дея таъкидлади И. М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали ижрочи директори Абдулла Магрупов.

    Бу йил ёзда 4 та ERIELL экспедицияси – Сурхондарё, Қарши, Бухоро ва Газли экспедициялари ёш нефтчиларни қабул қилди. Бўлажак мутахассислар орасида нефть ва газ қудуқларини бурғилаш, нефть-газ мажмуаси ташкилотлари иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни бошқариш каби йўналишлар талабаларини ҳам учратиш мумкин.

    «Бизнинг ҳамкорлигимиз 5 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда ва шу вақт ичида ERIELL Group раҳбарияти ва Губкин номидаги Россия давлат университети филиали ўртасида тўлиқ келишувга эришилди. Таъкидлаб ўтиш лозимки, амалиёт жараёнини ташкил этишнинг аниқ механизмини йўлга қўйиш катта тайёргарлик ишларини ва жиддий эътиборни талаб қилади. Университет томонидан куратор тайинланди, биз томондан тажрибали мутахассислар талабаларга бириктирилди, мутахассисликлар бўйича батафсил амалиёт дастури ишлаб чиқилди. Шунингдек, уларнинг яшаши ва овқатланиши, ҳордиқ чиқариши, бўш вақтини мазмунли ўтказиши, жумладан, спорт билан шуғулланиши, ўзини касбга тайёрлаши учун барча зарур шароитлар белгилаб берилди ва тайёрланди», – деди ERIELL Group ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Алим Юнусов.

    Талабаларнинг амалиёти 29 июнь куни меҳнатни муҳофаза қилиш, саноат хавфсизлиги, ички тартиб қоидаларининг соҳага оид ва корпоратив талабларини ўрганиш, талабалар томонидан улар қай даражада ўзлаштирилганлигини текширишдан бошланди. Амалиёт даврида талабалар комбинезон ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланди.

    Шунингдек, бурғилаш ускунасида амалиёт ўтаётган барча талабалар смена ишчилари билан бирга кунда икки марта зарур бўлган барча жиҳозларга эга тиббиёт марказларида режали тиббий кўрикдан ўтказилди.

    «Ташкил этилган амалиёт ўқишни тамомлаганимиздан сўнг ERIELL Group компаниясида бурғилаш бўйича муҳандис сифатида фаолиятимизни давом эттириш истагини кучайтирди», – дейди шу кунларда қудуқларни бурғилаш жараёнини кузатган талабалар А. Раҳимов ва С. Ҳикматовлар. Улар бурғилаш эритмасини тайёрлашда иштирок этишди ва бурғилаш ускунасини ўрганишди.

    Компанияда амалиёт ўтаётган И. Қурбонов ва С. Тоҳиров ўз келажагини бурғилаш соҳаси билан билан бўғлаш ва келажакда компаниялар гуруҳида ишлаш истагида. «Менга бурғилаш бригадасининг ва бириктирилган мураббийларнинг дўстона муносабати ва эътиборлилиги жуда ёқди», — деди йигитлар.

    Бошқа иштирокчилар, жумладан, А. Мухитдинов, Э. Шевченко, Р. Бикчантаев, У. Каримовлар ушбу амалиёт таълим жараёнининг муҳим қисми эканлигини таъкидлаб ўтишди. Ёшларнинг фикрига кўра, бурғилаш участкасида ўтказилган амалиёт касбга оид амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини беради.

    ERIELL Group ва Губкин номидаги Россия давлат университети филиали ўртасидаги ҳамкорлик давомида аниқ бўлдики, ҳақиқий бурғилаш шароитида ишлаш тажрибаси талабаларни касбга тайёрлаш учун муҳим ҳисобланади, меҳнат бозорида талаб катта бўлган ва керакли касбни танлаганини тушунишга ёрдам беради. Мамлакатимиз нефть ва газ саноати бугунги кунда етакчи мавқега эга ва жадал ривожланмоқда. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган нефть ва газ юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш асосига айланмоқда, бунинг учун мамлакатимизда инновацион ишлаб чиқариш қувватлари барпо этилмоқда. Демак, малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда.

    Қўшимча сифатида айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон Президентининг 2019 йил октябрда қабул қилинган қарори билан тасдиқланган «Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»да юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнига буюртмачиларни фаол жалб этиш назарда тутилган.

    Ҳужжатда асосий эътибор ўқув жараёнига тажрибали амалиётчиларни фаол жалб этиш, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва таълимда амалий мисоллардан кенг фойдаланишга қаратилган бўлиб, ушбу тамойил ERIELL Group томонидан талабалар учун амалиёт ташкил этишда амалда татбиқ этилади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    26.07.2022, 12:00   Изоҳ (0)   25115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун муқобил технология

    26.07.2022, 09:00

    Credit House билан орзуингиздаги хонадонни 5 йилгача фоизсиз муддатли тўлов ёки ипотека асосида харид қилинг

    25.07.2022, 09:00

    Mobiuz «Алоқада» лойиҳасини бошлади

    24.07.2022, 12:00

    «Ўзсаноатқурилишбанк»: Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида 995 миллион долларлик лойиҳалар молиялаштирилди

    22.07.2022, 18:00

    Texnomart дўконларидан кондиционер харид қилинг ва энг камида 500 000 сўм чегирмага эга бўлинг

    22.07.2022, 15:00

    Наманган вилоятида ўтказилган InnoWeek–2022 инновацион ғоялар кўргазмасида қандай натижаларга эришилди?

    21.07.2022, 18:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.