Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қалбаки 14 200 АҚШ долларининг муомалага киритилишининг олди олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.А. ва А.Ш. қалбаки 5 200 АҚШ долларини фуқаро Л.га 1 600 АҚШ доллари ва 10,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан қалбаки 14 200 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)