Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ов қуролини ноқонуний сақлаган шахс аниқланди. Бу ҳақда Ички вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 16 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Х. хонадонида тегишли рухсатномасиз «ИЖ-17» русумли, бир стволли, 16 калибрли ўқотар ов қуролини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)