Вазирлар Маҳкамасининг «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Шунга кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни «тартибга солувчи гилётина» усули орқали тизимлаштириш натижасида ҳукуматнинг 422 та қарори ўз кучини йўқотди.
Бундай ҳужжатларнинг 90 фоизи (331 та)ни яхлит қарорлар, 10 фоизи (91 та)ни эса ҳужжатларнинг айрим бандлари ташкил қилади. Мазкур ҳужжатларнинг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлди:
- кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар билан бир хил нормаларнинг мавжудлиги;
- нормаларнинг кейинроқ қабул қилинган ҳужжатлар нормаларига зид келиб қолгани;
- қарорларнинг қабул қилинишига асос бўлган юқори юридик кучга эга ҳужжатларнинг бекор қилингани натижасида ўз долзарблигини йўқотгани;
- қарорлар билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган бошқа қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб топилгани;
- қарорларда белгиланган бир марталик, вақтинчалик бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижроси таъминлангани.
Изоҳ (0)