Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков Истанбул келишуви имзолангандан сўнг Одесса, Чорноморск ва Южний портларидан озиқ-овқат экспорт қилинишини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Кубраковга кўра, экспорт яқин ҳафталарда бошланади. Вазир, шунингдек, Украина 20 миллион тонна донни омборлардан экспорт қила олишини айтди.
Гап Одесса, Черноморск ва Южнийнинг учта портини блокдан чиқариш ҳақида кетмоқда. Улардан яқин ҳафталарда денгиз орқали озиқ-овқат экспортини бошлаймиз, — деди вазир Facebook’да.
Олександр Кубраков келишув, биринчи навбатда, Украина иқтисодиётини сезиларли даражада қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Омборларда ўтган йилдан бери 20 миллион тоннадан ортиқ ғалла бор, янги ҳосил ҳозирданоқ экспортни кутмоқда, – дейди жаноб Кубраков.
Шунингдек, у ҳужжат имзоланган кундан бошлаб 120 кун давомида амал қилиши ва томонлардан бири уни бекор қилиш ниятини билдирмаган бўлса, худди шу муддатга узайтирилиши мумкинлигини тушунтирди.
Бугун, 22 июль куни Истанбулда денгиз портларида ҳарбий амалиёт бошидан тўсиб қўйилган Украина донини экспорт қилиш бўйича келишув имзоланган эди.
Изоҳ (0)