АҚШ Касалликларни назорат қилиш марказлари раҳбари Уоленскийнинг маълум қилишича, мамлакатда икки бола маймунчечак билан касалланди. Бу ҳақда Washington Post ёзмоқда.
«Америка Қўшма Штатларида икки болада маймунчечак инфекцияси аниқланди. Шуни ҳам таъкидлашим керакки, бу болаларнинг аҳволи яхши», — деди мутахассис The Washington Post газетасига берган интервьюсида.
Газетанинг марказга таяниб қайд этишича, бир бола Калифорнияда, иккинчиси эса Вашингтонда яшайди. Шунингдек, болалар касалликни уй шароитида юқтириб олган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Аввалроқ америкалик эркак коронавирус ва маймунчечак билан бир вақтнинг ўзида касалланганди.
Изоҳ (0)