Калифорнияда яшовчи эркакда коронавирус аниқлангандан кейин маймунчечак касаллиги билан чалингани ҳам маълум бўлди.
«Шифокор менинг маймунчечак билан касалланганим ва танамда коронавирус ҳам борлигига амин эди. Шифокорда мен икки касалликка бир вақтда чалиниш мумкинми, деб сўраганимда у, ҳа, деди», – дейди бемор Митчо Томпсон.
Томпсоннинг сўзларига кўра, иккита вирус юқтиргани туфайли у бир неча ҳафта давомида ўзини «даҳшатли грипп»га чалингандек ҳис қилган.
«Энг ёмони, ростини айтсам, тўшакдан зўрға турдим ва ҳатто бир қултум сув ҳам ичолмай қолдим», – дейди Томпсон.
Стенфорд университетининг тиббиёт профессори ва юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Дин Уинслоу бир вақтнинг ўзида маймунчечак ва коронавирусга чалиниш эҳтимоли паст бўлса-да, бу мумкинлигини таъкидлади. Шифокор Томпсон билан бўлган воқеани «ақл бовар қилмайдиган омадсизлик», деб атади.
Изоҳ (0)