Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов 22 июль куни Сенат аъзолигига қабул қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоят театри биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига битта — Сенатга вилоятдан бўшаб қолган ўрин учун аъзо сайлаш тўғрисидаги масала киритилди.
Шундан келиб чиқиб, Сенат аъзоси сайлови бўлиб ўтди. Сайловда барча демократик талаблар асосида ҳар бир иштирокчининг ўз хоҳиш иродасини эркин ифода этиши учун қурилган кабиналар орқали яширин овоз бериб, бюллетенлар сайлов қутисига ташланди. Саноқ комиссияси белгиланган тартибда номзодларга берилган овозларни санаб чиқиб, натижаларни эълон қилди.
Сайлов натижаларига кўра, вилоят ҳокими Муротжон Азимов Сенат аъзолигига сайланди. Мажлисда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди.
Изоҳ (0)