АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Қайд этилишича, унда озиқ-овқат хом ашёси ва истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва сотиш фаолияти билан шуғулланувчи объектлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш механизмлари ҳақида маълумот берилган. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида 36 ҳолатда овқатдан заҳарланиш қайд этилиб, 176 нафар фуқаролар жабрланган, улардан 52 нафарини болалар ташкил этган. 440 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ва уй шароитида тайёрланган таомлар савдоси тақиқланган.
Ваколатли органни хабардор этган ҳолда республикадаги 279 та деҳқон бозоридан 61 тасида санитария назорати амалга оширилган ва уларнинг барчасида санитария қоидалари, нормаларига риоя этилмаётгани аниқланган.
Изоҳ (0)