Ижтимоий тармоқларда Давлат тест марказининг абитуриентларни онлайн рўйхатга олишга мўлжалланган сайти узилишлар билан ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. ДТМ ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, «my.dtm.uz» сайти олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошлангандан буён ҳеч қандай узилишсиз ишлаб келмоқда. 2022 йил 20 июндан ҳозирга қадар сайтда ҳеч қандай узилиш ва тўхталиш юзага келмаган. Марказига бу бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 500 минг нафардан ошгани, абитуриент киритган маълумотларини 20 июлгача таҳрирлаши мумкинлиги, ДТМ масъули абитуриентлар дуч келаётган ноқулайликни изоҳлаб, кириш имтиҳонлари қаерда бўлиб ўтишига аниқлик киритгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)