Андижон вилоятида Instagram саҳифасида экстремистик ғоялар акс этган контент улашган талаба қўлга олинди.
Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вилоят ҳудудида ижтимоий сиёсий ва криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш мақсадида тезкор маълумот олинган.
Унга асосан, Андижон давлат университети 3-босқич сиртқи бўлим талабаси М.О.га тегишли бўлган Instagram профили холислар иштирокида кўздан кечирилганда, номаълум шахслар томонидан айтилган экстремистик ғоялар билан йўғирилган, диний мазмундаги маърузаларни ва нашидаларни жойлаб келгани, бундан ташқари, фуқаро М.О.га тегишли бўлган телефон аппаратининг ички хотирасида террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб қилувчи диний мазмундаги маърузаларни сақлаб келаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.О.га нисбатан Андижон шаҳар ИИОФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 2442-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)