Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар ҳақида гапирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, минтақавий ҳамкорликнинг стратегик йўналиши хавфсизлик соҳаси ҳисобланади. Минтақа хавфсизлиги, энг аввало, ҳамкорлик қанчалик самарали йўлга қўйилганига боғлиқ.
Бу борада экстремизм ва терроризм таҳдидлари, уюшган жиноятчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришимиз зарур. Бизнинг асосий эътиборимиз Интернетдаги ноқонуний фаолиятнинг янги муаммоларига қаратилган. Бугунги кунда бу таҳдидларнинг чегараси йўқ — улар мобил телефонлар орқали кириб боради, — деди Мирзиёев.Президент Ўзбекистонда, хусусан, Қорақалпоғистонда сўнгги пайтларда рўй берган фожиали воқеалар мамкалат режаларини бузишга, минтақага тартибсизлик ва беқарорлик уруғларини сепишга уринаётган бузғунчи кучлар мавжудлигини яна бир бор тасдиқлаганини айтиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев шу муносабат билан минтақа давлатларининг хавфсизлик кенгашлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг ушбу соҳалар бўйича мунтазам маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Изоҳ (0)