• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғона музейидаги сирли ўғриликлар: Қимматбаҳо экспонатлар қачон ва қай ҳолда қалбакисига алмаштириб қўйилган? (видео)

    Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида сақланаётган ноёб экспонатлар қалбакилаштирилгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди.

    Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Бош прокуратура ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш давомида музейда сақланаётган умумий баҳоси 2,5 миллиард сўмлик 70 та ноёб экспонатлар қалбакилаштирилгани, музейни капитал таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган 3,1 миллиард сўм маблағнинг 1,4 миллиард сўми мансабдор шахслар томонидан талон-торож қилингани аниқланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, музейда сақланиши лозим бўлган 1 дона рангтасвир ва 1 дона графика асари ҳам топилмаган.

    Музейдаги ноёб экспонатларнинг асл нусхалари қаерда? Қимматбаҳо рангтасвир асарлари қачон ва қандай қалбакиларига алмаштириб қўйилган? Нима учун вилоят ички ишлар бошқармасига берилган ашёларнинг бир қисми шу кунгача музейга қайтарилмаган? «Дарё» мухбири бу каби саволларга аниқлик киритиш мақсадида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида бўлди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Музей директори Хайрулло Зокировнинг таъкидлашича, ноёб экспонатларнинг қалбакилаштирилгани ҳақидаги маълумотлар ишчи гуруҳнинг дастлабки хулосаси ҳисобланади. Бугунги кунда асл нусха экани шубҳа остига олинган асарларни тажрибали экспертлар томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Бош прокуратура томонидан ўтказилган текшириш натижаларига оид хабарлар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам, Бош прокурор ўринбосари Светлана Артиқова томонидан 2022 йил 11 майда тасдиқланган соҳага оид қонун ҳужжатлари ижросини текшириш дастурига асосан жорий йилнинг май июнь ойларида Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида ‘Музейлар тўғрисидаъги қонун талабларига амал қилиниши, музей ашёлари ва коллекцияларининг бут сақланиши, оммага намойиш этилиши, бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши таҳлил қилинди. Бугунги кунда музейимизда мингдан ортиқ картиналар мавжуд бўлиб, ўрганиш жараёнида асосий эътибор ноёб экспонатларга қаратилди. Ишчи гуруҳ музейда сақланаётган 70 та ноёб экспонат қалбакилаштирилгани ҳақидаги дастлабки хулосага келган бўлиб, бугунги кунда тажрибали экспертлар томонидан мазкур асарларни ўрганиш ишлари давом этмоқда. Бу масалада ҳали якуний хулоса берилмаган. Шунингдек, музейни мукаммал таъмирлаш учун бюджетдан 3,1 миллиард сўм маблағ ажратилган. 2020 йилда Маданият вазирлиги ўтказган тендер ғолиби сифатида City building масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган. Лекин мазкур ишлар белгиланган муддатда якунига етказилмаган. Музей биносини топшириш ва қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилмаган. Музей маъмурияти ҳам йиллар давомида қалбаки нусхаларига алмаштириб қўйилгани тахмин қилинаётган экспонатларнинг, агар суд экспертизаси шундай хулосага келса, асли топилишидан, вилоят ички ишлар бошқармасидаги ашёлар қайтарилишидан, музейни таъмирлаш ишлари тез орада якунланишидан манфаатдор», — дейди Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи директори Хайрулло Зокиров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Музей бўлим бошлиғи Жаҳонгир Тойболаевнинг маълум қилишича, қалбакилаштирилгани тахмин қилинаётган экспонатларнинг 56 таси рангтасвир асарлари, қолган 14 таси эса нумизматикага оид буюмлар ҳисобланади ва уларнинг барчаси айни вақтда музейда сақланмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида бугунги кунда 100 мингдан ортиқ экспонатлар сақлаб келинмоқда. Сўнгги кунларда музейдаги айрим ноёб экспонатлар талон-торож қилингани ва қалбакисига алмаштириб қўйилгани айтилмоқда. Шубҳа остига олинган 70 дона экспонатнинг 56 таси тасвирий санъат асарлари, қолган 14 таси эса нумизматикага оид буюмлар ҳисобланади. Бу ашёларнинг қалбаки эканлиги қандай аниқланди, деган савол пайдо бўлиши мумкин. Мен ҳам хатлов жараёнларида ишчи гуруҳ аъзоси сифатида иштирок этдим. Қоидага кўра, музейга олиб келинган ҳар бир экспонат энг аввал кирим китобига қайд этилади. Уларнинг ўлчами, ҳажми, вазни, ранглари, муаллифи, умуман, ўша ашёга оид барча тафсилотлар батафсил ёзилади. Текшириш давомида кирим китобидаги ана шу маълумотлар асарларнинг асл ҳолатига тўғри келмади. Китобдаги ёзувлар билан экспонат кўринишида маълум бир фарқлар аниқланди. Натижада шундай хулосага келинди. Албатта бу дастлабки маълумотлар ҳисобланади, ўрганиш ишлари давом этмоқда. Нумизматикага оид айрим экспонатлар ҳақиқатан ҳам қалбакилаштирилгани исботланди.  Лекин рангтасвир асарлари ҳақида аниқ хулосани айтиш қийин. Чунки ўша пайтда музейга айнан қалбаки асарлар қабул қилинган ёки асарга оид маълумотлар кирим китобига нотўғри ёзилган бўлиши ҳам мумкин. Барча масалаларга тез орада ойдинлик киритилади, деган умиддамиз. Агар мазкур экспонатлар қалбакисига алмаштирилган бўлса, айбдорлар тегишли жазосини олишига ишонамиз. Қалбакилаштирилгани тахмин қилинаётган барча асарлар ҳозирги кунда музейимизда сақланмоқда», — дейди Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи бўлим бошлиғи Жаҳонгир Тойболаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, мазкур ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида малакали экспертлар жалб қилинган ва суриштирув ишлари давом этмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Бош прокуратура, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳамкорлигида республикамиздаги барча давлат музейларида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Шу жумладан, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ҳам соҳага оид қонун ҳужжатлари ижроси бўйича чуқурлаштирилган мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида музей фондида сақланаётган ноёб асарлар бирма бир таҳлил қилиб чиқилган. Бош прокуратуранинг ўрганишлари натижасида 70 та ноёб асар қалбакисига алмаштирилгани, уларнинг нусхаси борлиги, асли йўқлиги аниқланган. Бу бўйича малакали экспертлардан иборат ишчи гуруҳи тузилган. Ҳар битта экспонат чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилган. Асарларнинг асл ҳолати ва дафтарларга қайд этилган маълумотларнинг бир бирига тўғри келиши ё келмаслиги таҳлил қилинган. Ўрганиш муддати ҳам бир ойдан ортиқроқ давом этган. Бундан ташқари, 2011 йилда вилоят ички ишлар бошқармасига 21 та ноёб асар берилган. Афсуски, бу ашёларнинг 7 донаси шу кунгача музейга қайтарилмаган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича Бош прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади», — дейди вилоят Маданий мерос бошқармаси бош мутахассиси Мирзараҳмон Ғофуров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    2011 йилда музей томонидан Фарғона вилояти ички ишлар бошқармасига 21 номдаги ноёб ашёлар берилиб юборилган. Музей маъмуриятининг қайд этишича, бу ашёлар тегишли ҳужжатлар ва далолатномалар асосида вақтинча фойдаланиш учун берилган.

    «Дарё» манбасининг маълум қилишича, ўша вақтда вилоят ички ишлар бошқармасида кичик музей ташкил этилган ва 21 номдаги экспонатлар мазкур музей фондини бойитиш учун олинган. 2016—2020 йиллар давомида 14 номдаги ашёлар музейга қайтарилган, 7 дона рангтасвир асари эса номаълум сабабларга кўра шу кунгача қайтарилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Музей маъмурияти вилоят ИИБ раҳбариятига 2021 йил 17 сентябрда 81-сонли, 2022 йил 26 майда 73-сонли хатлар билан экспонатларни қайтариш ҳақида талабнома юборган. Шундай бўлса-да, вилоят ИИБ томонидан ноёб экспонатлар қайтарилмай келмоқда. Ҳозирги кунда вилоят ички ишлар бошқармасида ушбу рангтасвир асарлари мавжуд эмаслиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура сўрови билан вилоят ички ишлар бошқармасида ички хизмат текшируви тайинланган. Хизмат текшируви натижалари Бош прокуратурага тақдим этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    21.07.2022, 13:22   Изоҳ (0)   130057
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Биз ‘яшил ривожланиш’ бўйича дунёнинг етакчи минтақаларидан анча орқадамиз» – Шавкат Мирзиёев

    21.07.2022, 12:55

    Тошкент вилоятида «Катибатул тавхид вал Жиҳод» террористик ташкилотининг 8 нафар аъзоси қўлга олинди

    21.07.2022, 12:54

    Шавкат Мирзиёев глобал миқёсда мулоқот ва ишонч йўқолаётгани ҳақида гапирди

    21.07.2022, 12:33

    «Қардош халқларимиз ижобий ўзгаришларнинг барчасини ҳис қиляпти» — Шавкат Мирзиёев

    21.07.2022, 12:10

    Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёр

    21.07.2022, 12:05

    «Мурожаатсиз пенсия тайинлаш тизимини жорий қилмоқчимиз» – Русланбек Давлетов

    21.07.2022, 11:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.