Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувидаги нутқида халқаро тартибнинг тез ўзгариб бораётгани, глобал миқёсда мулоқот ва ишонч йўқолаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Бу ерда минтақамизга бевосита таъсир кўрсатаётган дунёдаги мураккаб вазиятга берилган баҳоларга қўшиламан. Оқибатларини олдиндан айтиш қийин бўлган халқаро тартибнинг тез ўзгариши кузатилмоқда. Биз глобал миқёсда мулоқот ва ишонч камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бутун минтақа тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлик ва Марказий Осиё умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга боғлиқ. Нутқда кўп қиррали муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва амалий минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида умумий саъй-ҳаракатларни шерикликнинг қуйидаги асосий йўналишларига қаратиш зарурлиги қай этилди.Жаҳон иқтисодиётида инқирознинг кучайиши сабаб мамлакатларимиз анъанавий таъминот занжирларининг бузилиши каби муаммоларга дуч келмоқда, импорт инфляцияси ошиб бормоқда, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш хатарлари бир неча баробар ортди. Бундай шароитда Маслаҳат учрашувлари доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва самарадорлигини оширишга бўлган талаб янада ортиб бормоқда, — деди Мирзиёев.
Биринчиси, иқтисодий жиҳат. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, ижобий динамикага қарамай, мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти ҳалигача ошмаган. Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда минтақа давлатлари ўртасидаги савдо айланмаси 5—10 фоизни ташкил этади.Яна бир муҳим вазифа сифатида саноат кооперациясининг қўшма лойиҳаларини илгари суриш экани келтириб ўтилди. Таъкидланишича, ишбилармон доиралар рақобатбардош устунликлардан ва минтақа мамлакатлари иқтисодиётини бир-бирини тўлдириш омилидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини оширишдан манфаатдор.Шу муносабат билан биз ўзаро савдони рағбатлантиришнинг янги шакл ва механизмларини фаол жорий этишни таклиф қиламиз. Гап товарларни етказиб беришда ягона қоидалар ва соддалаштирилган тартибларга эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш ҳақида бормоқда. Бу ерда учинчи мамлакатлардан қиммат ва ҳар доим ҳам сифатли бўлмаган импортни ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотлари билан алмаштириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш муҳимдир, — деди президент.
Шу муносабат билан саноатни ривожлантириш миллий дастурлари асосида саноатни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босувчи Марказий Осиё маконини шакллантириш бўйича ягона ёндашувларни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга.Иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни таклиф этаман, бу эса харажатларни камайтириш ва маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида минтақалараро тўғридан-тўғри ҳамкорлик салоҳиятидан ҳам кенгроқ фойдаланиш ва ҳар йили ўтказиладиган Марказий Осиё минтақалари форумини бошлашни таклиф этамиз. Шу билан бирга, умумий ҳудудий сармоявий жозибадорликни ошириш учун ягона қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга ҳаракат қилиш зарур, — деган давлат раҳбари нутқида.
Изоҳ (0)