Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина биринчи хоними Олена Зеленская 19 июль куни АҚШга расмий ташриф билан келди. Уни Оқ уйда президент Жо Байден ва унинг рафиқаси Жилл кутиб олди. Байден Зеленскаяга гулдаста совға қилди, деб ёзмоқда CNN.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Украина президентининг рафиқаси Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан ҳам учрашди. Улар ҳарбий ҳаракатлар ва Россиянинг Винницага берган зарбаси оқибатларини муҳокама қилди (14 июль куни Россия қўшинлари Винница шаҳри марказига бир нечта ракета отган эди. 23 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган, юздан ортиқ одам яраланган).

Блинкен Зеленскаянинг ҳарбий ҳаракатлар қурбонларига психологик ёрдам кўрсатиш ташаббусини юқори баҳолади.

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Фото: Facebook

Давлат котибининг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Украина ғалабаси тарафдори ҳамда мамлакат расмийларига иқтисодий ва гуманитар муаммоларни, шунингдек, инфратузилмани тиклаш масаласини ҳал қилишда ёрдам беради.

Зеленскаянинг Facebook саҳифасида ёзишича, у Жилл Байденнинг таклифига биноан АҚШга келган.

Зеленская Блинкендан ташқари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбари Саманта Пауэр билан ҳам учрашди. Украина биринчи хоними Пауэрга 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшиб олинишига қарши чиққани учун миннатдорлик билдирди — ўша пайтда Пауэр АҚШнинг БМТдаги доимий вакили бўлган. Зеленскаянинг таъкидлашича, ҳозирда Пауэр бошчилигидаги агентлик Украинага руҳий саломатлик ва психо-ижтимоий қўллаб-қувватлаш миллий дастурини амалга оширишда ёрдам бермоқда.

Вашингтонга ташрифи давомида Зеленская 1932—1933 йилларда Украинадаги Голодомор қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликни зиёрат қилди.

Май ойи бошида Америка президентининг рафиқаси Украинага келган эди. Зеленская ва Байден Ужгороддаги вақтинчалик яшаш жойига айлантирилган мактабга ташриф буюрган. Улар ҳунармандчилик лойиҳасида иштирок этган. Ўшанда Жилл Байден Америка халқи Украина халқини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова