Фарғона водийси зиёратчиларининг илк гуруҳи Ҳаж сафаридан қайтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Жидда—Наманган йўналишида учиб келган Boeing 767 самолёти бугун тонгда Наманган халқаро аэропортига қўнди.
Унда 245 нафар наманганлик зиёратчи юртига қайтиб келди.
Уларни мутасадди идоралар вакиллари кутиб олди ва махсус автобусларда кутиб олиш марказларига кузатиб қўйди.
Бугун кечки пайт амалга ошириладиган рейс билан Фарғона, эртага эса Андижон вилоятлари зиёратчилари кутиб олинади. Улар ҳам махсус автобусларда Намангандан вилоятларидаги кутиб олиш марказларига кузатилади.
Жидда—Наманган йўналишида 16 та авиарейс амалга оширилиши ва Фарғона, Андижон ҳамда Намангандан Ҳаж сафарига йўл олган жами 3920 нафар зиёратчи Ўзбекистонга олиб келиниши кўзда тутилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)