Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун умумтаълим мактабларида 1-синфга онлайн қабул учун рўйхатдан ўтиш ва ариза топшириш жараёни бошланган.
«My.maktab.uz» платформаси ота-оналарга қулайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган. Фойдаланувчилар ва ота-оналар тизимда кузатилаётган техник камчиликлар, хатолар сабаб ушбу платформадан кўнгли тўлмаётганини билдиряпти.
«Дарё» интернет-нашри ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказди. Telegram’даги сўровномада қатнашганларнинг 24 фоизи тизимда ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтган бўлса, 16 фоизи хатоликлар сабаб ариза топшира олмаганини маълум қилди. Шунингдек, 20 фоиз овоз ҳужжатларни офлайн топшириш яхши экани ҳақида изоҳ қолдирган. Аммо 40 фоиз одам эса ушбу платформа ҳақида эшитмаган.
«Дарё» Инновация, технология ва стратегия маркази бош директори Абдували Ҳайдаровдан ушбу платформанинг қулайликларидан тортиб, унда кузатилаётган техник хатолар ва ота-оналарни қийнаётган кўплаб саволларга жавоб олди.
Видеонинг тўлиқ вариантини «Дарё»нинг YouTube’даги саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)