Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида 16 июль куни автомашина бошқаруви йўқотилиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни 20:25 ларда Шароф Рашидов тумани «Учтепа» маҳалласи ҳудудидан ўтган Жиззах—Пахтакор йўлининг 20-километрида содир бўлган. «Оқбулоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро Nexia машинасини ҳайдаб бораётиб рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида автомашина салонида бўлган ҳайдовчининг отаси тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)