Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12178.1
    • RUB 126.06
    • EUR 13028.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Бухорода қўшнисининг машинасини ёқиб юборган шахс 2 йил муддатга қамалди

    20.07.2022, 18:26 14600

    Бухорода озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган фуқаро қўшнисининг Laсetti русумли автомашинасини ёқиб юборди. Шу сабаб у 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Дарё»га Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди судьяси Бобораҳим Очилов хабар берди.

    Фото: Тергов департаменти

    Фото: Тергов департаменти

    Маълум бўлишича, Ғиждувон туманида яшовчи А.Р. маҳалладоши, кабутар боқувчи фуқаро Ф.Б.га уйида кабутар сақлашга қизиқиши ортаётганини айтиб, ундан 13 дона кабутар келтириб беришини сўраган. Кўп ўтмай олиб келинган кабутарларнинг икки донаси йўқолган. А.Р. эса қўшнисидан йўқолган кабутарларни топиб беришини талаб қилган. Қўшниси эса «Бу кабутар бўлса, учиб кетган бўлиши мумкин. Майли, ҳозирча бир дона ўзимнинг кабутаримни сизнинг кабутарларингизга қўшиб қўяман. Иккинчи кабутарингиз учиб қайтиб келмаса, кейинроқ яна бир дона кабутар бераман», — дея тушунтирган.

    Бундан жаҳли чиққан ғиждувонлик А.Р. ўзига аввалдан таниш бўлган, уйида бензин сотувчи Амин исмли танишининг олдига бориб, у билан спиртли ичимлик ичган. Кечки пайт уйига қайтгунча танишидан бензин олиб, кабутар сотувчи қўшниси Ф.Б.нинг ҳовлиси олдида турган Lacetti’га бензин сепиб, ёқиб юборган. Ва воқеа жоийдан қочиб кетган.

    «Ярим тунда ухлаб ётган пайтим автомашинам пульти овоз чиқарди. Уни ўчирмоқчи бўлганимда, овози ўчмади. Хавотирланиб, ўрнимдан турдим ва деразам ойнасидан қарадим. Не кўз билан кўрайки, машинам ёнаётган эди. Зудлик билан 101 хизматига қўнғироқ қилдим. Жуда тез фурсатда ўт ўчириш гуруҳи етиб келди. Ўз вақтида ёнғинни ўчиришди. Йўқса, у бундан ҳам баттар оқибатларни туғдириши мумкин эди», — деган суд-тергов жараёнларида жабрланувчи.

    Тергов-суриштирув ишлари давомида А.Р.нинг жабрланувчига 86 миллион 397 минг 465 сўмлик моддий зарар етказгани аниқланган.

    «Айбдор нафақат, ўз қўшнисига, балки атрофдагиларнинг ҳаётига ҳам зиён етказиши мумкин бўлган хавфли усулда жиноят содир этган. Унга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида, яъни ўн икки миллион икки юз эллик минг сўм жарима тўланиши белгилангандан ташқари, Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми ҳам қўлланилди. Шу модда билан у 2 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди», — дейди Бобораҳим Очилов.

    Мавзуга доир: Наманганда эркак ўзи гаплашиб юрган аёлнинг Malibu-2 сини ёқиб юборди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Тавсия этамиз

    Олий суд Хоразмдаги меҳрибонлик уйида қизларни зўрлаган амалдорларга жазо ўзгаришсиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди 

    13:00 / 21.09.2023

    БМТ ассамблеясидаги можаро, намойишга чиққан тракторлар, бўрон қурбонларини дафн этаётган кўнгиллилар — 20 сентябрь суратлари 

    23:00 / 20.09.2023

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    22:00 / 20.09.2023

    “Док-1 Макс” суди: сиропга берилган гувоҳномадаги раҳбар имзосини экспертиза қилиш сўралди. Адвокатга кўра, имзолар сохталаштирилган бўлиши мумкин 

    18:00 / 20.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Олтин ва бошқа қимматбаҳо металларга қандай сармоя киритиш керак? 

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Давлат бюджетининг тўрт кунлик даромад ва харажатлари миқдори очиқланди. Харажатлар анча юқори

    16:00 / 08.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Рамзан Қодиров касаллиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди (видео)

    21:00 / 20.09.2023

    “Россия Қозоғистонга таҳдид солмоқда” — Зеленский БМТда нутқ сўзлади (видео) 

    06:00 / 20.09.2023

    “Девдас”ни кўраётганимда Айшвариядан кўз уза олмаганман — Болливуд актёрлари билан ишлашни орзу қиладиган Голливуд юлдузлари 

    14:00 / 20.09.2023

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    16:00 / 20.09.2023

    ОЧЛ. “Ан-Насср” Эронда ишончли ғалабани қўлга киритди (видео) 

    02:00 / 20.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?