Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев 19 июль куни расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвилини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликка доир, энг аввало, транспорт ва логистика, савдо, саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш истиқболлари кўриб чиқилган. Транзит салоҳиятини, шу жумладан, Ўзбекистон юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасини самарали ишга солиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон ва Грузия ҳудудидаги эркин саноат зоналарида яратилган қулай шароитларни ҳисобга олган ҳолда тўқимачилик, электротехника, озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати

Бундан ташқари, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ва сайёҳлар оқимини оширишдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилган. Икки томонлама ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижондаги заправкада навбатсиз киришга уринган ҳайдовчи бир неча ИИБ ходимлари томонидан ушланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда нархларнинг ўсиши суръати январь ойида пасая бошлади
Маҳаллий
Тошкентда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди