Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шота Руставели кўчасида «шаҳар рамзи» — трамвай ҳаракатини қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг баёнотига асосан Тбилиси мерияси матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили делегацияси билан бирга Ўзбекистонга ташриф билан келган Тбилиси мери Каха Каладзе Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаэв билан биргаликда Шота Руставелининг Тошкентдаги ҳайкали пойига гуллар қўйган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, шаҳар ҳокимияти Руставели кўчаси бўйлаб трамвай ҳаракатини тиклашни режалаштирган.
Изоҳ (0)