Тошкент шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Ф. бошқа бир фуқаро А.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини 8 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 8 000 АҚШ долларини олиб, қалбаки АҚШ доллари ҳисобидан 100 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)