Ижтимоий тармоқларда «Айтишларича Рохатдаги Шиваки ва Samsung заводи атрофида ёнғин содир бўлаётган экан» ном билан хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, бу бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳеч қандай хабар келиб тушмаган.
Хабарга асосан Бектемир туман ФВ бўлими масъул ходимлари томонидан ҳодиса содир бўлган Оҳангарон шох кўчасида жойлашган корхонага бориб, ҳолат тафсилотлари ўрганилганда ҳеч қандай ёнғин содир бўлмагани, музлатгич ишлаб чиқариш корхонасининг вакуум форма таянчида технологик жараённинг бузилиши оқибатида қора тутун юқорига кўтарилганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат зудлик билан корхона ишчилари томонидан бартараф этилган.
Изоҳ (0)