• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Озод Пармонов президент эътирофига сазовор бўлди

    Қашқадарё вилоятининг собиқ ҳокими, 1995 йилдан 1998 йилга қадар вилоятга раҳбарлик қилган Озод Пармонов президент эътирофига эришди. Бу ҳақда қашқадарёлик блогер Ҳусан Комилжонов маълум қилди.

    Маълум қилинишича, бугун, 18 июль куни вилоят ҳокими Муроджон Азимов бошчилигида бир гуруҳ нуронийларни «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтган.

    Озод Пармонов ва Муроджон Азимов.

    Озод Пармонов ва Муроджон Азимов.
    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Тадбирда 1995 йил 29 ноябрдан 1998 йил 3 июнга қадар вилоятни бошқарган Озод Пармонов «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.

    «Биласизми, эътироф этилган, айниқса давлат раҳбарининг эътирофига эришган инсон кўпинча бу менинг эмас, жамоамнинг ютуғи, меҳнати самараси дейишади. Мен шу кўкрак нишонни олган пайтимда, нима десам бўларкан деб ўйлаб қолдим. Жамоамнинг меҳнати самараси десам, нега ўтган 20 йил давомида эътироф этилмадик? Нега шунча йил кутилди? Шунинг учун, мен бу эътирофни Янги Ўзбекистоннинг янги ислоҳоти самараси, президент Шавкат Мирзиёевнинг адолатли сиёсати натижаси деган бўлардим. Ва бунинг учун президентимизга ташаккур изҳор қиламан», — дейди Озод Пармонов «Дарё» мухбири билан мулоқотда.

    Озод Пармоновнинг қўшимча қилишича, у вилоят ҳокими сифатидаги фаолияти якунлангач, 20 йил умуман эсланмаган, меҳнати қадрланмаган.

    «Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тўрт марта эътироф этилдим. Бугун олган Меҳнат фахрийси кўкрак нишони шу эътирофларнинг тўртинчиси бўлди», — дейди у.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг «Дарё»га қўшимча қилишича, бугун 64 нафар киши шу эътирофга муносиб кўрилган.

    «Шундан кўкрак нишоннинг биринчи даражалиси 34 та бўлса, иккинчи даражалиси 30 тани ташкил қилади», — дейди Аҳрор Содиқов.

    Президентнинг «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги қарорида келтирилишича, биринчи даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида, иккинчи даражали кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади. Шунингдек, кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда тиббий хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Аввалроқ Қашқадарёнинг биринчи ҳокими Темир Хидиров 77 ёшида вафот этгани хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Қашқадарё вилоятининг барча ҳокимлари — битта суратда
    • Фото: Қашқадарёнинг амалдаги ва собиқ ҳокими Деҳқонободдаги уч авлод учрашувида

    18.07.2022, 11:55   Изоҳ (0)   23098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 17 июль куни 69 нафар кишида коронавирус аниқланди

    18.07.2022, 10:57

    «Аҳолининг 2 ва ундан ортиқ йилдан бери тўланмай келаётган кредитларидан кечиб юбориш керак». Иқтисодчи иқтисодий ривожланиш бўйича таклифлар берди

    18.07.2022, 10:01

    Тошкентда Путин ва Зеленский сурати пайдо бўлди (видео)

    18.07.2022, 09:33

    Ўзбекистонда 18 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    18.07.2022, 09:23

    Ўзбекистонлик ўқувчилар математика ва биологиядан бронза медалларини қўлга киритди

    18.07.2022, 09:13

    Зарафшон дарёсида 32 ёшли фуқаро чўкиб кетди

    18.07.2022, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди




    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.