• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондонда Vinson & Elkins, Legal & General, Mizuho, JPMorgan Chase & Co, Mitsubishi UFG, Deutsche Bank раҳбарияти билан учрашди

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги делегация Лондондаги ташрифи давомида йирик инвестиция компанияси, халқаро юридик ташкилот ва банклар вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

    Учрашувлардан кўзланган мақсад, компаниянинг инвесторлари ва кредиторлари билан доимий алоқада бўлиб туриш, уларни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг жорий молиявий-хўжалик фаолияти ва ривожланиш режалари ҳақида мунтазам хабардор қилишдир.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари дастлаб Англиянинг Лондон шаҳрида Vinson & Elkins юридик фирмасининг Лондондаги офиси вакиллари билан учрашди.

    Учрашув доирасида томонлар қўшма лойиҳаларнинг ҳозирги ҳолати, янги истиқболли йўналишлар, юзага келган вазият ва мавжуд санкциялар хавфи туфайли халқаро бозорларда беқарор иқтисодий вазиятни ҳам таҳлил ва муҳокама қилдилар.

    Legal & General инвестиция компанияси вакиллари билан учрашувда эса компания вакиллари Ўзбекистон Республикаси нефть-газ ва банк-молия соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, компаниянинг жорий фаолияти, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган натижалар билан таништирилди.

    Legal & General компанияси вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини қайд этиб, Ўзбекнефтгаз АЖ эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда молиявий маҳсулотлар бўйича таклифлар бериш учун зарур материалларни қўшимча ўрганишни таклиф қилди.

    Бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Mizuho ва JPMorgan Chase & Cо халқаро банклар раҳбарияти билан учрашиб, кўпгина молиявий масалалар юзасидан фикр алмашишди.

    Mizuho халқаро банки билан учрашувда томонлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқа корпоратив мақсадлар учун ўрта ва узоқ муддатли молиялаштиришни жалб этиш имкониятини муҳокама қилишди.

    Таъкидлаш жоизки, банк вакилларида «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг умумий қиймати 700 миллион АҚШ доллари бўлган дебют еврооблигацияларнинг муваффақиятли чиқарилиши, шунингдек, Uzbekistan GTL заводи фаолияти ҳамда нефть ва газ соҳасидаги ислоҳотлар мавзусида фикр алмашишди.

    JPMorgan Chase & Cо халқаро банки вакиллари билан учрашувда эса томонлар март ойида бўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек, жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни қисқа ва ўрта муддатли молиялаштириш ҳамда турли корпоратив хизматларни жалб этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

    Учрашув якунида ушбу халқаро банклар билан доимий алоқани сақлаб қолиш ва зарур ахборот алмашиш бўйича келишувга эришилди, шунингдек, ҳамкорликнинг мавжуд истиқболли йўналишларини янада ўрганишга келишиб олинди.

    Ана шу учрашувлар доирасида бошқарув раиси бошчилигидаги делегация аъзолари Mitsubishi UFG ва Deutsche Bank халқаро банкларининг Лондондаги офис раҳбарлари билан учрашиб, кўпгина молиявий масалаларни муҳокама қилишди.

    Айтиш жоизки, Mitsubishi UFG масъуллари «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 700 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигациялари Лондон биржасига жойлаштирилганини ҳамда Uzbekistan GTL заводида маҳсулот ишлаб чиқарила бошланганини муваффақиятли ҳаракат деб баҳолади.

    Япониядаги энг йирик молиявий гуруҳ ва дунё банклар рейтингида кучли ўнликда саналадиган Mitsubishi UFG Global Finance журнали ўтказган сўровномага кўра, 2015 йилнинг энг яхши корпоратив банки деб топилган. Албатта, бундай нуфузи баланд банк билан ҳамкорлик қилиш жамиятнинг молиявий ҳолати мустаҳкамланишига ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

    Бундан ташқари, томонлар ўтган йил март ойидаги келишувларнинг ҳозирги ҳолатини ҳам муҳокама қилишди ва бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда бошқа корпоратив мақсадларни биргаликда бажариш учун қўшимча малбағ жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқишди.

    Deutsche Bank вакиллари билан учрашувда томонлар профессионал тажриба алмашишнинг истиқболли йўналишларини, жумладан, турли конференциялар, семинарлар ва тренинглар ўтказиш, шунингдек, амалга оширилаётган лойиҳалар ва жамиятнинг турли корпоратив эҳтиёжлари учун маблағ жалб этиш имкониятларини муҳокама қилишди.

    Ҳар бир учрашувда банклар билан доимий алоқа ва ахборот алмашинувини таъминлаш, ҳамкорликнинг барча мавжуд истиқболли йўналишларини ривожлантиришга келишиб олинди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    18.07.2022, 12:30   Изоҳ (0)   5729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Санкциялар Беларусдан ташқари учинчи дунё давлатларига йўналтирилмаган» – Евроиттифоқ вакили Ўзбекистонга санкциялар қандай таъсир қилишини изоҳлади

    18.07.2022, 12:23

    Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Озод Пармонов президент эътирофига сазовор бўлди

    18.07.2022, 11:55

    Ўзбекистонда 17 июль куни 69 нафар кишида коронавирус аниқланди

    18.07.2022, 10:57

    «Аҳолининг 2 ва ундан ортиқ йилдан бери тўланмай келаётган кредитларидан кечиб юбориш керак». Иқтисодчи иқтисодий ривожланиш бўйича таклифлар берди

    18.07.2022, 10:01

    Тошкентда Путин ва Зеленский сурати пайдо бўлди (видео)

    18.07.2022, 09:33

    Ўзбекистонда 18 июль куни ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    18.07.2022, 09:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.