«Спартак» клубининг собиқ футболчиси Александр Козлов 29 ёшида вафот этди.
«Спорт Экспресс» хабар беришича, футболчининг ўлимига қон томирларидаги тромбнинг бехосдан ёрилиб кетиши сабаб бўлган.
Козлов «қизил-оқлар»нинг тарбияланувчиси ҳисобланади. «Спартак» сафида 28 та ўйин ўтказган Александр битта гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Козлов шунингдек, «Тюмен», «Химки», «Тосно», «Факел», «Арарат», «Окжетпес» ва «Алустон-ЮБК» жамоаларида тўп сурган.
Изоҳ (0)