«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг агенти «Манчестер Юнайтед»дан норози, дея хабар беради Diario Sport.
Чоршанба куни Али Дурсун «Манчестер Юнайтед»нинг ижрочи директори Ричард Арнольд ва спорт директори Жон Мерто билан Барселона меҳмонхоналарининг бирида учрашган.
Музокаралар давомида футболчининг агенти мижозининг АПЛ клубига ўтмаслиги, вакиллар трансфер учун бекорга вақтини сарфламаслигини сўраган.
Хабарга кўра, де Йонг «Барселона»ни тарк этишга қарши эмас, аммо айнан «қизил иблислар» сафига ўтишни рад этмоқда.
Аввалроқ манкунианликлар нидерландияликни 85 миллион еврога трансфер қилиш борасида «Барселона» билан келишувга эришгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)