Ярим ҳимоячи Францэск Фабрегас фаолиятини Италиянинг иккинчи дивизионида давом эттиради.
Жанлука ди Марционинг хабар беришича, хавбек «Комо» билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Испаниялик футболчига бир нечта жамоадан таклифлар бўлган. Аммо Фабрегас Б Серия вакилини танлаган.
Сескнинг ўзи Италияда ўйнаб кўришни мақсад қилган. Шунингдек, унинг ушбу қарорига келажакда мураббий бўлиш мақсади ҳам таъсир қилган.
35 ёшли футболчи ўтган мавсум сўнгида «Монако»ни эркин агент сифатида тарк этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)