• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электр узатиш тармоқлари янги тизимга ўтказилиши маълум қилинди

    Ўзбекистонда «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда бугун, 15 июль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Феруз Қурбонов

    Феруз Қурбонов
    Фото: Энергетика вазирлиги

    «Миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Феруз Қурбоновнинг айтишича, лойиҳа доирасида электр энергетика тизимини рақамлаштириш ҳам мақсад қилинган.

    «Лойиҳа доирасида 2024 йилгача электр энергетика тармоғига CKADA тизимини жорий этиш кўзда тутилган. Бу тизим республикада ишлаб чиқарилган ҳамда етказиб берилаётган электр энергиясини онлайн равишда мониторинг қилиш, тармоқларда келиб чиққан камчиликларни аниқлаш имконини беради. Шу орқали қайси жойда авариявий узилишлар содир бўлса ёки электр дефицити аниқланса, муаммони тезкорлик билан бартараф этиш мумкин бўлади. Яъни CKADA тизими – электр энергия узилишларини камайтиради, электрни барқарор етказиб берилишини таъминлайди», - деди корхона вакили.

    Шерзод Хўжаев

    Шерзод Хўжаев
    Фото: Энергетика вазирлиги

    Энергектика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаевнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа узоқ вақт кутилган. «Лойиҳа доирасига республиканинг 11 та ҳудудида 22 та эскирган юқори кучланишли подстанцияларни реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда кенгайтириш, Тошкент вилоятида янги 500 кВли подстанция ва электр узатиш тармоқларини қуриш киради. Шу билан бирга, энг аҳамиятли жиҳатларидан бири бўлмиш CKADA, EMS тизимларини жорий этилиши албатта, биз учун узоқ кутилган лойиҳалардир. Ўйлайманки, бу лойиҳани амалга оширишда «Миллий электр тармоқлари» мутахассислари Жаҳон банки кўмагида яхши муваффақиятларга эришади», – деди вазирлик расмийси.

    Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда электр энергиясига бўлган талаб 2018 йилдаги 61 млрд киловатт соатдан 2030 йилга бориб 110 млрд киловатт соатгача ошиши кутилмоқда. Ҳозирда мамлакатда 270 минг километрдан ортиқ электр узатиш ва тақсимлаш тармоқлари мавжуд. Уларнинг аксарияти Совет иттифоқи даврида қурилган бўлиб, ишлаш муддати аллақачон тугаган. Эскирган инфратузилма электр энергиясида катта йўқотишларга олиб келмоқда.

    Марко Мантованелли

    Марко Мантованелли
    Фото: Энергетика вазирлиги

    «Мазкур лойиҳа ҳукуматга электр энергетика соҳасининг самарали ишлаши ва ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Бу чора-тадбирлар қарийб 32 миллион истеъмолчини ишончли электр энергияси билан таъминлаш ва қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш бўйича янги йирик лойиҳаларни электр тармоқларига улаш имконини беради», — деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

    Маълум қилинишича, лойиҳанинг умумий қиймати 427 миллион долларни ташкил этади. Хусусан, Ҳалқаро тараққиёт уюшмаси Ўзбекистонга 380 млн доллар (шундан 330 млн доллар имтиёзли кредит), Яшил иқлим фонди 47 млн доллар (шундан 43 млн доллари имтиёзли кредит ва 4 млн доллар грант маблағлари) кредит ажратади.

    15.07.2022, 16:47   Изоҳ (0)   19581
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркманистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

    15.07.2022, 16:31

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига еттинчи кун кўтарилди

    15.07.2022, 16:23

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    15.07.2022, 15:34

    Туркманистондан Ўзбекистонга туристик оқим янада кўпайтирилади

    15.07.2022, 15:27

    Танзила Норбоева ва Сердар Бердимуҳамедов парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

    15.07.2022, 14:46

    Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво ҳарорати яна кўтарилади

    15.07.2022, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.