Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи кун тартибининг кенглиги ва эришилган келишувларнинг аҳамиятига кўра икки томонлама муносабатларда янги воқелик бўлган.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон раҳбари кузатиб қўйган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон—Туркманистон саммити кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим босқич бўлади.
Изоҳ (0)