Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳароратнинг аста-секин кўтарилиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Марказ прогнозига кўра, 15—16 июль кунлари республика бўйича ҳаво ҳарорати 36-41 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-43 даражагача бўлади. Якшанба куни иссиқнинг ошиб бориши давом этади. Шу куни баъзи жойларда 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 45 даража иссиққача кўтарилади.
Иссиқ ҳаво кириб келиши шамолнинг кучайиши билан қайд этилади. Жума ва шанба кунлари республиканинг шимолий ҳудудларида, шунингдек Бухоро ва Навоий вилоятларининг чўл ҳудудларида, якшанба куни эса республика бўйича баъзи жойларда шамол чанг-тўзонлар билан 15-20 метр/секундгача кучайиши кузатилади. 17 июлда айрим жойларда шамол 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)