Ўзбекистонлик ўқувчилар Норвегиянинг Осло шаҳрида 6—16 июль кунлари ўтказилган 63-Халқаро математика олимпиадасида иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги мусобақада қўлга киритилган натижа ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, дунёнинг 104 та давлатидан 589 нафар ўқувчи қатнашган мазкур Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиси Лазизбек Ражаббоев бронза медалини қўлга киритган.
Белгиланган тартибга кўра, медал соҳиби олий таълим муассасасига тест синовларисиз, давлат гранти асосида қабул қилинади.
Бронза медали учун ўқувчи 60 миллион сўм, унинг ўқитувчиси эса 45 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Изоҳ (0)